Россия Молия вазири ўринбосари Максим Орешкиннинг фикрича, бугунги кундаги миллий валюта курси Россия тўлов қобилияти ва жорий нефть котировкаларига мосдир, деб хабар қилмоқда РИА «Новости». Унинг сўзларига кўра, вазирлик, ижобий ва салбий томонлари кўп бўлгани боис, миллий валютани қасддан заифлаштириш чораларини кўрмайди. 

«Бугунги кунда рубль тўлов мувозанати ва нефть нархига мос келади. Унинг бюджет учун фойдали ёки зарарли экани хусусида сўз юритиш керак эмас. У, сузувчи курс сиёсатида қандай бўлиши керак бўлса, шундайдир», — деган Орешкин.

Вазир ўринбосари шунингдек, ВЭБ (Внешэкономбанк)нинг бош иқтисодчиси Андрей Клепачнинг, рубль мустаҳкамланишидан давлат бюджети даромади йилига ўртача150–160 млрдга камайиши тўғрисидаги фикрига қўшилмаслигини билдирди. 

Москва биржасининг бугунги савдоларида Россия рублининг расмий курси бир долларга 65 рублгача пасайган.