Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко Одессада ўтказган матбуот-анжуманида баёнот беришича, Ростов Украина шаҳри ҳисобланади, деб хабар қилмоқда "Вести".

Савченко Россиядаги қамоқхонада сақланганида одессаликларнинг унга йўллаган мактублари хусусида тўхталиб, ҳибсхонада юз берган воқеалардан бирини ёдга олган. 

"Қамоқхонада менга айтишган эди, "Одесса — она бўлса, Ростов — отадир". Шундай экан, унутмаслик керакки, Одесса — бу Россия эмас, балки Ростов — бу Украинадир", — деган Савченко.