Кристофер Экерсунд чивин тутиш бўйича янги жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Sveriges Radio хабар бермоқда

Бу антиқа мусобақа Швециянинг Эвертурнео шаҳрида бўлиб ўтди.

Ғалаба учун 42 киши кураш олиб борди. Уларга 15 дақиқа ичида кўпроқ чивин тутиш вазифаси юклатилди. Энг яхши натижани Экерсунд кўрсатди – 135 ҳашорат.

Амалдаги чемпион Томми Кюро 98 чивин тута олди ва учинчи ўринни эгаллади.

"Экерсунд кўп чивин тутиш сирини очишни истамаган", деб ёзмоқда Svenska Dagbladet.

Шунчаки, қора кийим кийиш ва қотиб туришни маслаҳат берган.

Чемпионат иккинчи марта ўтказилди.