Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси аъзолари деярли бир овоздан россиялик спортчиларнинг Олимпиадада иштирок этишини халқаро спорт федерациялари ҳал қилишига овоз бердилар. Бу ҳақда журналистларга ХОҚ президенти Томас Бах маълум қилди.  

"Бу қарор допинг қабул қилиш учун жавобгарлик асосида бир овоздан қабул қилинди", деб айтди Бах.  

24 июлда ХОҚ Россия Олимпия қўмитасининг ХОҚда аъзолигини тўхтатмаслигини ва Россия терма жамоасини Олимпиадада иштирок этишдан четлатмаслигини эълон қилди. ХОҚ россиялик спортчиларнинг Ўйинларга қўйилишини тегишли халқаро спорт федерациялари ҳал қилишини маълум қилди. Шу билан бирга россиялик енгил атлетикачилар Олимпиадада иштирок эта олмайдилар.