Туркиянинг бир қатор мамлакатларидаги элчилари 15 июль куни рўй берган давлат тўнтаришига уринишдан кейин лавозимларидан четлатилади. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғлига асосланиб Reuters хабар тарқатди.

Вазир элчиларнинг баъзилари ўз вазифаларини бажара олмаганликда айблаган.

Туркияда муваффақиятсиз ўтказилган давлат тўнтаришига уринишдан кейин бошланган ялпи тозалаш ишлари давомида шу вақтгача исёнга алоқадорлиги гумон қилинган 13 мингдан ортиқ киши қўлга олинган.

Мамлакат президенти АҚШда истиқомат қилувчи имом Фатҳуллоҳ Гуленни исён ташкилотчиси сифатида айблаган. Туркияда Гуленга алоқадор бўлган 1500дан ортиқ хусусий мактаб ёпилишига буйруқ берилган.