Туркиянинг Измир вилоятидаги НАТО базаси яқинида йирик ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда BNO News.

Таъкидланишича, ёнғин 40 гектар ўрмонни қамраб олган. Айни вақтда ўт ўчирувчилар назоратни қўлга олишга муваффақ бўлишган. 

Маҳаллий полицияда ёнғин атайлаб уюштирилгани ва НАТО базасига қаратилгани тахмин қилинмоқда.

Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.