Туркия ҳакамлар ва прокурорлар Олий кенгаши (HSYK) Олий суднинг 75 нафар янги аъзоси ва ҳакамлик судларининг 267 аъзосини тайинлаганини маълум қилди. 

Аввалроқ, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим, давлат тўнтаришига оид суриштирув ишлари доирасида 2100 судья ва прокурор ишдан бўшатилгани ҳақида баёнот берган эди. 

HSYK хабарига кўра, янги ҳакамларнинг тайинлаши, Олий ва ҳакамлик судлари аъзоларининг ваколат муддати тугаши билан боғлиқ.