Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан кейин қўлга олинган 62 нафар ўсмир ҳамон қамоқхонада сақланмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берган.

14-17 ёшдаги ўсмирлар Kuleli ҳарбий мактаби ўқувчилари бўлган. Болаларнинг адвокатлари уларга мажбурлаб ҳарбий форма кийдирилгани ва ўқланмаган қурол бериб, кечаси ташқарига олиб чиқишганини таъкидлашмоқда.

Кадетларнинг онаси шундай дейди: «Фарзандим таътилда, лекин ўша куни имтиҳон топшириш учун борганди. У эрталабгача йўқолиб қолди ва саҳар тўртта унинг телефонини олиб қўйишганини айтди. Уларни кечаси қурол бериб, бинони қўриқлашга олиб чиқишган ва катталарнинг ўзлари қочиб қолган. Болаларни эса қўлга олишган».

Маълум бўлишича, ўша куни кўпчилик болаларни машҳур футболчилар билан учрашасизлар, деб алдаб чақиртиришган.