Туркиядаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг Turkish Airlines авиакомпаниясининг 211 нафар ходими ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, уларнинг барчаси 24 июль куни ишдан бўшатилган. Ишини йўқотганлар орасида компания раҳбарияти вакиллари ҳам бор.

Қайд этилишича, бу қисқартиришлар ходимларнинг Туркиядаги исён учун айбланган Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадорлиги гумони билан амалга оширилган.

Компания баёнотида "самарасиз фаолият" туфайли ходимларнинг бир қисми ишдан бўшатилгани айтилган.

Бундан олдинроқ, Туркия ҳукумати Гулен билан алоқадорлиги аниқланган мамлакатдаги барча компания ёпилиши ҳақида қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.