Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкернинг баёнотига кўра, агар расмий Анқара ўлим жазосини қайта жорий қиладиган бўлса, ЕИ Туркиянинг иттифоққа кириши борасидаги музокараларни тўхтатади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркия қуролли кучларининг исёнчилар гуруҳи давлат тўнтаришига уринишган эди. Шундан сўнг, 13 минг киши қўлга олинди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, мамлакат ҳукуматидан ўлим жазосини тиклашни ўйлаб кўришни сўраган эди. Унинг фикрича, Туркия халқи шуни хоҳламоқда. 

Туркия ЕИга аъзо бўлиш меъёри сифатида 2004 йили ўлим жазосини бекор қилган бўлса-да, 1984 йилдан бери олий жазони ижро этмаган.