«Манчестер Юнайтед» «Ювентус» билан франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг трансфери борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

Gianlucadimarzio.com маълумотига кўра, англияликлар клуби футболчи учун 110 миллион евро ва бонуслар кўринишида 10 миллион евро тўлашни назарда тутувчи шартнома таклиф этган. Аммо туринликлар бу таклифга рози бўлмаган.

Бундан ташқари, «Ювентус»нинг «Наполи»дан Гонсало Ҳигуаинни олиши Погбанинг сотилиши эвазига рўй бермаётгани келтирилган. Туринликлар Ҳигуаиннинг трансфери учун Марио Лемина, Симоне Дзадза ва Роберто Перейранинг сотувидан тушган маблағни ажратишни мўлжаллаган.

Манба: Tribuna.uz