АҚШнинг Verizon Communications Inc. телекоммуникация компанияси Yahoo’ни 4,8 млрд долларга сотиб олишга келишиб олди, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги.

Verizon Yahoo’ни қўшиб олишини 25 июлда бозорнинг очилишигача расман эълон қилади.

Манбанинг айтишича,  Yahoo кўчмас мулк объектлари ва интеллектуал мулк активларининг сотилиши алоҳида амалга оширилиши кутилмоқда.

Verizon вакили Боб Вареттони электрон почта орқали агентликка изоҳ беришдан бош тортди. Yahoo матбуот котиби Ребекка Нойфельд ҳам изоҳ ҳақидаги илтимосни жавобсиз қолдирди.

Bloomberg’нинг таъкидлашича, Yahoo ўзининг Alibaba Group Holding Ltd ва Yahoo Japan Corp. компанияларидаги улушини сақлаб қолмоқчи.

Июнь бошида Verizon Yahoo интернет-компаниясининг асосий бизнесини 3 млрд долларга сотиб олишга тайёрлиги маълум қилинганди. 

2015 йил натижаларига кўра Yahoo’нинг соф зиёни 4,4 млрд долларни ташкил қилган, 2014 йилда бу кўрсаткич 7,5 млрд долларни ташкил қилганди. 2015 йилда тушум 7,5 фоизга ошиб, 4,9 млрд долларни ташкил қилган.