АҚШ Оқ уйи матбуот котиби Жош Эрнест 25 июлда АҚШнинг истеъфодаги генерали Жон Кэмпбелл Туркиядаги давлат тўнтарувига уринишнинг ташкилотчиларидан бири бўлгани ҳақидаги мақолаларни инкор қилди.   

"Генерал Кэмпбеллга билдирилган айбловлар асоссиздир ва умуман жавоб беришга арзимайди", деб айтди Эрнест журналистларга. 

Аввалроқ Туркиянинг Yeni Safak газетаси манбаларга иқтибос келтирган ҳолда, Кэмпбелл гўёки исёнчиларга ёрдам бергани ҳақида маълум қилган. Жон Кэмпбелл АҚШнинг Афғонистондаги кучларининг собиқ қўмондони ва ҳозирда АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси ўринбосари ҳисобланади.