26 ёшли Сатоси Уэмацу Япониянинг Сагамихара шаҳридаги ногиронлар учун мўлжалланган "Цукуидаги лилиялар боғи" пансионатида даволанувчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 26 киши оғир, 6 киши енгил жароҳатлар олган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ҳужум 26 июлда маҳаллий вақт билан соат 2:30 да бошланган. Жиноятчи пансионатда бўлганларнинг деярли учдан бирини ўлдирган ва жароҳатлаган. Май ойи ҳолатига кўра, пансионатда 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган 149 ногирон узоқ муддатли даволаш ва реабилитация курсидан ўтаётган бўлган.

Уэмацу пансионатнинг собиқ ходими бўлиб, у ерда 2012 йилдан 2016 йил февралигача ишлаган. 

Босқинчининг ўзи полицияга таслим бўлган. Унинг олдидан қон излари бўлган бир нечта пичоқ солинган сумка топилган. "Ногиронлар бўлмаса, яхшироқ бўларди", деб ўз жиноятини асослаган  қотил. 

Уэмацу февралда Япония парламенти вакиллар палатаси раиси Тадамора Осима қароргоҳига келиб, унга мактуб берган. ТАСС ахборот агентлигининг терговга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, мактуб матни пойинтар-сойинтар бўлган.