Япониянинг Канагава префектурасидаги ногиронлар пансионатига пичоқ билан ҳужум қилган эркак, имконияти челанган кишиларни ўлдириш истаги борлигини айтганидан кейин, шу йилнинг февраль ойида шифохонага ётқизилган эди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Полиция маълумотларига кўра, гумондор Сатоши Уемацу, ҳукуматдан ногиронларни ўлдириши учун унга изн берилишини сўрамоқчи бўлган. У, шунингдек, агар унда шунай имконият пайдо бўлса, имкон қадар кўпроқ ногиронни гумдон қилишини таъкидлаган.

Март ойида унинг аҳволи яхшилангани хусусида хулоса қилган шифокорлар унга жавоб беришган. 

Токио ғарбидаги Сагамихара шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак ногиронлар уйига ҳужум қилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлган.