British American Tobacco Uzbekistan (BAT Uzbekistan) ишлаб чиқариш бўйича директори этиб Дмитрий Осовик тайинланди. Бу ҳақда «БАТ Россия» матбуот хизмати хабар тарқатди.

Дмитрий Осовик янги лавозимида British American Tobacco компаниясининг Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш бўлимлари ривожланишига масъул бўлади.

Дмитрий Осовик янги лавозимда British American Tobacco нинг Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш бўлими, сигаретлар бўлими ва хом ашё еткизиб бериш бўлими ривожланиши учун жавоб беради”, — дейилган хабарда.

Бунгача у Саратов вилоятидаги сигарет фабрикаси директори сифатида фаолият кўрсатганди.

British American Tobacco Uzbekistan  портфели Kent, Pall Mall ва Viceroy оилалари каби машҳур халқаро маркаларни ўз ичига олади.

Ўзбекистонда сотиладиган сигаретларнинг аксарият қисми Самарқанд сигарет фабрикасида ишлаб чиқарилади. Самарқанд сигарет фабрикаси 1997 йилда қурилган бўлиб, замонавий юқори технология асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Фабриканинг ишлаб чиқариш ҳажми салоҳияти йилига 20 миллиард сигаретани ташкил этади ва унинг бу қуввати маҳаллий бозорни тўла қондириб, қўшни давлатларга жаҳон сифатидаги маҳсулотни етказиб бериш имконини беради.

British American Tobacco Uzbekistan  шунингдек, тамаки баргини қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади. Компания Самарқанд вилояти фермерлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Шу муносабат билан Ургут ферментацион заводида қайта ишланадиган тамакининг рақобатбардош шарқона турлари бўлмиш «Измир», «Басма», «Дюбек», ҳамда машҳур «Виржиния» тамаки турлари ўзлаштирилган. Ҳозирда Ўзбекистон тамакиси дунёнинг 10дан зиёд мамлакатларига, хусусан, АҚШ, Германия, Туркия, Малайзия, Жанубий Африка, Россия мамлакатларига экспорт қилинади.

Самарқанд сигарет фабрикаси ва Ургут ферментацион заводининг сифат бошқаруви тизими ISO 9001 стандартига мувофиқлик бўйича сертификацияланган.

British American Tobacco компанияси Ўзбекистон бозорида 1994 йилдан бери ишлайди ва 1000 ортиқ ходимга эга. British American Tobacco Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари миқдори 300 миллион АҚШ долларидан ошган.