Германия пойтахти Берлин шаҳридаги клиникалардан бирида номаълум кимса шифокорга қарата ўқ узиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий манбаларга асосланиб хабар берган.

Бу ҳодиса шаҳарнинг Штеглиц туманида жойлашган Бенжамин Франклин номидаги шифохонада рўй берган.

Ҳужум қилувчининг шахси ва уни жиноятга ундаган сабаб ҳозирча аниқланмаган.

Нашрнинг хабар беришича, шифокор олинган оғир жароҳатлар туфайли жон берган.

Қайд этиш керакки, бу Германияда кейинги ҳафта давомида бешинчи марта тинч аҳоли вакилларига ҳужум уюштирилиши бўлди.

18 июль куни Мюнхенда поездда келиб чиқиши афғонистонлик бўлган 17 ёшли ўсмир йўловчиларга мачете билан ҳужум қилиб, 3 кишини жароҳатлади. Уни полиция отиб ташлади.

22 июлда Мюнхендаги Olympia савдо марказида келиб чиқиши эронлик бўлган 18 ёшли Али Давид Сунбулий 9 кишини отиб ташлаганди ва кейин ўз жонига қасд қилганди.

24 июль куни кечқурун Ройтлинген шаҳрида суриялик  қочқин йўловчиларга узун пичоқ билан ташланиб, бир аёлни ўлдирган ва 2 кишини яралаган.

25 июль куни Германиянинг Ансбах шаҳри марказидаги ресторанлардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Натижада 12 киши жабрланди.

Бавария ИИВ бошлиғи Ансбахдаги портлашни террорчилик ҳужуми деб атади.