Боливия жанубида тахминан 80 млн йил аввал яшаган динозаврнинг улкан оёқ изи топилди. Топилма Сукре шаҳри яқинидаги Марагуа ҳудудида палеонтологлар гуруҳи томонидан аниқланди. 

Маълум қилинишича, из этхўр динозавр – тероподга тегишли бўлган.

Олимларнинг айтишича, диаметри 1,15 метрни ташкил қиладиган бу из эҳтимол динозаврлар қолдирган энг катта из ҳисобланади.

Палеонтологларнинг баҳолашича, изни қолдирган тероподнинг бўйи 12 метрни ташкил қилган бўлиши мумкин.