Истанбулда Босфор бўғози орқали ўтадиган кўприк давлат тўнтаришига уриниш чоғида қурбон бўлганлар хотирасига қайта номланади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

Бу ҳақида мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилган.

"Ҳукумат йиғилишида Истанбул ва Анқарадаги ҳарбий тўнтаришга уринишга қарши чиқиб, ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қарор қабул қилинди. Босфор бўғози устидаги кўприк 15 июль воқеалари қурбонлари хотираси учун қайта номланади", деган вазир.

Босфор устидан Истанбулга олиб ўтадиган кўприк 1973 йилда барпо этилган, унинг узунлиги 1560 метр.

Бундан олдинроқ, Туркия Адлия вазири Бекир Бўздоғ халқаро ҳуқуқ ташкилоти бўлмиш Amnesty International ташкилотини мамлакат ички ишларига таъсир кўрсатишда айблаганди.