Бразилияда Onix хэтчбеки ва Prisma седанининг янгиланган русумлари намойиш этилди. Carplace нашри тақдимот маросимидан олган суратларини сайтига жойлаштирган. Бир хил платформада ишлаб чиқарилувчи «арзон» Chevrolet моделлари, савдо белгисининг янги услубига хос дизайнга эга бўлган. Седаннинг ҳам, хэтчбекнинг ҳам радиатор қафаслари ўзгача тус олган. Бамперлари, олд ва орқа ёруғлик чироқлари шакли ўзгарган. 

Аммо, уларнинг интерьерига хос суратлар мавжуд эмас. Хабарларда машиналар салонида ўзгаришлар унчалик ҳам кўзга ташланмаслиги айтилмоқда. Хусусан, олд эшиклар дастакларининг ўрни ва ўриндиқларнинг туси ўзгартирилган, холос. 

Шу билан бирга, Chevrolet Onix моделининг Activ деб номланган кросс-русуми ҳам мижозларга таклиф этилади. У қоратусли пластикдан ясалган тўсиқ ва томига ўрнатилган рейлингларга эга. Бундан ташқари, унинг дисклари ҳам янгиланган бўлиб, енгил қотишмалидир. 

Onix ва Prisma моделларига такомиллаштирилган 1,0 ва 1,4 литрлик моторлар ўрнатилади. Улар, бензин ёки этанолда ишлай олади. Chevrolet компаниясининг таъкидлашича, ушбу двигателлар янада тежамкор бўлган. 5 диапазонли механик узатмалар қутисини 6 босқичли механик узатмалар қутиси алмаштирган. 

Седан ва хэтчбекнинг таркибига Chevrolet MyLink мультимедиа тизимининг янги авлоди киради. У, Apple CarPlay ва Android Auto тизимларини ўқий олади.

Рестайлинг қилинган машиналарнинг савдоси Бразилияда шу йилнинг август ойида бошланиши айтилган бўлса-да, уларнинг нархига ойдинлик киритилмаган.