БААнинг Дубай шаҳридаги Emirates Road йўлида 26 июль куни тонгида рўй берган йирик йўл транспорт ҳодисаси туфайли 7 киши ҳалок бўлган.

Ал-Мақтум аэропорти яқинидаги бу ҳодиса оқибатида яна 13 киши жароҳатланган.

Дубай полицияси тарқатган маълумотга кўра, трассада 20 киши минган минивэн шағал ортилган юк машинаси билан тўқнашган.

Барча жароҳатланганлар Rashid Hospital шифохонасига ётқизилган.