Американинг Atlantic Council таҳлилий маркази экспертлари ўзларининг янги тадқиқотларида, Россия қуролли кучлари Польшани бир кечада эгаллаб олиши мумкин, деган фикрни илгари сурмоқда, деб ёзади Bild нашри.

Уларнинг фикрича, шундай экан, НАТО Россияга қарши туришга ва зарурат пайдо бўлганда жиддий жавоб зарбаси беришга шай туриши керак. 

«Расмий Москва НАТО билан бевосита тўқнашувга боришдан манфаатдор бўлмаган тақдирда ҳам, ҳаммаси бир кечада ўзгариб кетиши ва қисқа муддатда амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, шу маънодаги режалар ва захиралар аллақачон тайёрлаб қўйилган», — дейилади ҳужжатда. 

Экспертлар ўз хулосасида жавоб зарбаси бериш режаларига ҳам тўхталиб ўтишган. Улар, Москва метроси, Санкт-Петербург электр тармоғи ва Россиянинг RT давлат телеканалига зарба беришни таклиф этишган.

Бундан ташқари, марказ таҳлилчиларининг фикрича, Польша «ҳарбий ҳаракатлар бошлангудек бўлса, ўз махсус ҳарбий бўлинмаларини Калининград вилоятига юбориб, у ердаги стратегик ҳарбий иншоотлар, хусусан ракета батареяларини йўқ қилиши мумкин»лигини билдириб қўйиш керак.