25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси Нью-Йорк шаҳрида кучли момақалдироқ юз бериб, ёғингарчилик кузатилди. Унда шаҳардаги осмонўпар бинолардан бири Emрire State Building биносини яшин урган. Бу лаҳзани сураткаш Ҳенрик Мольтке видеотасмага муҳрлаб, интернет тармоғига жойлаштирган.

Лавҳага ўз фикрини билдирганлар орасида «Империя қайта зарба беради» фильмига қиёсан бинонинг номини мазах қилганлар ҳам учрайди. 

Gizmodoнинг қайд этишича, бино ўзининг баландлиги билан шаҳарнинг яшинқайтаргичи вазифасини бажаради, дейиш мумкин. Чунки, Empire State Building биносини бир йилда бир неча маротаба яшин уради. Баъзан, бир кун ичида унга бир неча яшин тушади.