Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида "Формула-1" пойгаси бош промоутери Берни Экклстоуннинг қайнонаси Апаресида Шунк ўғрилаб кетилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Жиноятчилар Шункни озод қилиш учун 36,5 млн доллар сўрашмоқда.
  
Экклстоуннинг қайнонаси 22 июлда ўғрилаб кетилганди, бироқ бу воқеа энди ошкор қилинди.