Туркия ҳукуматига мухолифатда бўлган Фатҳуллоҳ Гулен, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни мамлакатда авторитар тузумни барпо этишга уринаётганликда айблади. Гулен The New York Times газетасида эълон қилган мақоласида шу ҳақда сўз юритган

«Мен Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишни кескин қораладим. Мамлакат ҳукумати, куч ишлатиш йўли билан эмас, эркин ва адолатли сайловлар воситасида ғалаба қозониши лозим. Кескин норозиликларимга қарамай, тобора авторитар ҳокимият тарафдори бўлиб бораётган Туркия президенти Тоййиб Эрдўған мени давлат тўнтаришини бошқаришда айблаб чиқди», — деб қайд этган Гулен.

Гулен яна бир маротаба АҚШ ҳукуматига мурожаат қилиб, ўзини Туркияга топширмасликка чақирган. Чунки, у ерда, Гуленнинг фикрича, уни  адолатсиз суд кутмоқда.