БААдан Мальдивга рейсни амалга оширган самолёт Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида мажбурий қўнишни амалга оширди. Ҳиндистондаги нашрлар хабарига кўра, бунга самолёт бортида тутун чиққани сабаб бўлган.

Emirates Airlines компаниясининг Boeing 777 русумли бу самолётида 309 нафар йўловчи бўлган.

Қўнишдан кейин йўловчилар эвакуация қилинган.

Ҳодиса сабаби аниқланмаган.

Хабар қилинишича, ҳодиса ҳақидаги хабардан кейин ерда ҳар қандай вазиятга тайёр туриш бўйича ҳаракатлар бошланган.