ФИФА президенти Жанни Инфантино Нигериядаги ташрифи давомида қилган чиқишида ЖЧ-2026 иштирокчилари сони 40тага етказилиши ҳақида гапирди.

«Ўйлайманки, ЖЧ-2026 турнирида 40та терма жамоа иштирок этади, 8та қўшимча ўрин ичида Африка қитъаси учун 2та жой ажратилади» - деган Инфантино.

Бугунги кунда жаҳон чемпионати финал босқичида 32та терма жамоа 8та гуруҳга бўлиниб иштирок этади, шундан 5та ўрин Африка қитъаси вакиллари учун берилган.

ЖЧ-2026 иштирокчилари сони бўйича якуний қарор октябрь ойида қабул қилинади.

Манба: Tribuna.uz