Июль ўрталарида америкалик балиқчи Уилльям Уолл икки сув йиртқичи – йўлбарс-акула ва болға-акула ўртасидаги жангга гувоҳ бўлиб қолди. Воқеа Луизиана қирғоқларидаги нефть платформалари яқинида юз берган.

Жангни GoPro камерасида суратга олишга муваффақ бўлинган. Уоллнинг фикрича, узунлиги рақибидан кичик бўлса-да, жанг ғолиби йўлбарс-акула бўлган.