Исроил авиацияси Суриянинг чегарадош ҳудудига авиазарба берди. Зарба берилган ҳудуддан Голан тепаликларининг Исроил томонидан назорат қилинувчи қисмига ўт очилган. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди. 

Сурия ҳудудидан миномётдан ўққа тутиш қурбонларсиз ўтди. Ҳарбийларнинг фикрича, авваллари юз берган кўпчилик бундай ҳолатлардагидек каби Суриядаги ўзаро жанглар давомида снарядлар тасодифан Исроил томонга учиб ўтган.  

"Суриядан ёппасига ўт очишга Голан тепаликларининг марказий қисмидаги чегараолди тўсиғи яқинидаги бўш ер учради. Бунга жавобан ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядаги ўт очиш манбасига ҳужум қилди", деб маълум қилди Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати раҳбарларидан бири Питер Лернер. 

Исроил ҳарбийларининг маълумотларига кўра, Сурия ва Исроилнинг 80 км лик чегарасида Сурия ҳукумат қўшинларидан ташқари, 50 га яқин турли гуруҳлар, жумладан ИШИД ва "Жибҳат ан-Нусра" жангарилари мавжуд.