Истанбул шаҳрининг собиқ мэри Ҳусайн Авни Мутлу давлат тўнтаришига уринишга оид жиноий иш доирасида ҳибсга олинди, деб хабар қилмода Hurriyet газетаси.

Собиқ ҳоким ўз уйида қўлга олинган, шаҳар полицияси унинг уйида тинтув ўтказган. 

Мутлу 2013 йили ҳукуматга қарши Ғозий паркида ташкил этилган норозилик намойишлари вақтида Истанбул маъмуриятига раҳбарлик қилган.