Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг баёнотига кўра, мамлакат сиёсий партиялари Туркия конституциясига ўзгартиш киритиш устида ишлайди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

У бу ҳақда, президент Эрдўған раислигида ўтган ҳукумат мажлисидан сўнг, сўз юритган. 

Йилдиримнинг айтишича, томонларнинг асосий мақсади, давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, янги конституцияни ишлаб чиқишдан иборатдир. 

У шунингдек, мамлакат қуролли кучлари таркибидаги жандармерия ва соҳил қўриқлаш хизмати ИИВ қўмондонлигига ўтишини маълум қилди. 

Аввалроқ, Туркия раҳбарияти ҳуқуқ ҳимоячиларининг қийноқларга йўл қўйилаётгани тўғрисидаги айбловларини инкор этган эди.