Канадада бир аёл жароҳатловчи қуролдан уйи атрофида покемонлар тутиш билан машғул бўлган одамларни ўққа тутди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маҳаллий полицияда маълум қилинишича, 29 ёшли аёл икки қаватли уйининг томидан одамларга қарата камида 4 та ўқ узган. Таъкидланишича, аёл уйи атрофида покемонлар тутиш билан овора бўлган ўнлаб одамлар тўпланиб олган. 

Энди аёл зиён етказиш мақсадида қурол сақлаш ва ҳужум қилишда айбланмоқда. Бу айбловларга кўра у 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 

Полицияда қўшимча қилинишича, "покемончилардан" ҳеч ким жабрланмаган.