Москва шимолидаги ҳалқа йўлида 7та автомобиль бир-бирига урилиши оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

ЙТҲ ички ҳалқа йўлининг 80-километрида рўй берган. Жабрланганлар сони аниқ келтирилмаган.