Sky Sport Italia маълумотига кўра, туринликлар раҳбарияти бу футболчиси бошқа жамоага ўтиб кетмаслиги учун уни янги мавсумда «Ювентус» «Наполи»дан келаётган Гонсало Ҳигуаин билан бирга ЕЧЛни ютиши мумкинлигига ишонтирмоқчи. Улар Погбани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган «Манчестер Юнайтед»нинг ЕЧЛга йўлланма олмаганига урғу қаратишмоқда.

Бундан олдинроқ, агент Мино Райола Погба «Реал»да ўйнашни истаётгани ҳолда уни инглизлар клубига ўтишга ундаётгани ҳақида хабар берилганди.

Кеча «Ювентус» «МЮ»нинг футболчи учун 120 миллион евролик таклифини рад этиб, унинг учун 130 миллион евро талаб қилганди.

Манба: Tribuna.uz