«Ювентус» жамоаси бош директори Беппе Маротта офисидан чиқишда ўзини тўхтатган мухбирларга «Наполи» ҳужумчиси Гонсало Ҳигуаиннинг трансфери ҳақида маълумот берар экан, Поль Погба билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериб ўтди.

«Биз Ҳигуаиннинг трансферини якунладик. Барча зарур ишлар амалга оширилди.

Погба «Манчестер Юнайтед»га ўтадими? Кўрамиз, бу жараён қандай якун топаркан. Ҳозирча музокаралар тўхтатилган», – деган Маротта.

Бундан олдинги хабарларда «Ювентус» Ҳигуаинни 90 миллион еврога трансфер қилгани ва «МЮ»нинг Погба учун 120 миллион евролик таклифини рад қилгани айтилганди.

Туринликлар таркибни кучайтириб, янги мавсумда ЕЧЛ чемпионлигини қўлга киритишни мақсад қилган. Манчестерликлар жамоасининг ЕЧЛда иштирок этмаслиги, Погбанинг трансфери амалга ошмаслигига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган.

Манба: Tribuna.uz