2017 йилда Остона вокзали реконструкциядан чиқади. Бу ҳақда BNews.kz хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, янги вокзалда поездлар уч қават бўлиб тўхтайди. У бир йилда 12 миллион йўловчига хизмат кўрсата олиши алоҳида таъкидланган.

Вокзалнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, поездлар кутиш залининг ичигача кириб боради. Кутиш зали эса уч қаватдан иборат бўлади. Вокзал тўлиқ иссиқ ва совуқдан бирдай ҳимоялайдиган ойналар билан қопланган.