Озарбайжоннинг Ширвон шаҳридаги қурол заводларидан бирида кучли портлаш рўй берган ва ёнғин бошланган. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Бу завод мамлакат Мудофаа вазирлигига тегишли экани айтилмоқда.

Бино ичида одамлар бор бўлиши мумкин. Ҳозирча ҳодисанинг тафсилотлари маълум эмас.

Кўплаб кишилар жароҳат олган бўлиши мумкин.

Ҳудудга ўт ўчириш хизматлари етиб келган.