Гувоҳлар Озарбайжондаги қурол заводидаги портлашни тасвирга олишган.

Видеолавҳада портлаш рўй берган ҳудудда қуюқ тутун пайдо бўлгани кўринади.

Бундан аввалги хабарларда портлашдан кейин завод ҳудудида ёнғин чиққани айтилганди.

Ширвон шаҳридаги ҳарбий заводдаги бу ҳодиса туфайли жароҳатланганлар сони 20 нафардан ошган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.