Озарбайжоннинг Ширвон шаҳри ҳудудидаги қурол заводида рўй берган портлаш оқибатида жароҳатланган 6 киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар тарқатди.

Айни вақтда қурол заводи ҳудудида чиққан ёнғин давом этмоқда.

Бокудан Ширвонга 2та тез тиббий ёрдам бўлинмаси етиб борган. Айни вақтда жароҳатланганлар Ширвондаги шифохонада қолмоқда.

Портлаш оқибатида камида 11 киши жароҳатлангани ҳақида айтилган.