Самарқанд шаҳрида 25 июль, душанба куни ҳаво ҳарорати +39,4 даражагача кўтарилди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» маркази.

Маълумотларга кўра, бу Самарқанд шаҳрида 25 июль куни бўйича об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг юқори ҳароратдир.

Шаҳарда бундан аввалги энг иссиқ 1962 йилнинг айнан шу кунида кузатилган бўлиб, ўшанда ҳарорат +37,9 даражагача кўтарилган.

Сурхондарё вилояти маъмурий маркази Термизда ҳам шаҳар тарихидаги энг иссиқ 25 июль қайд этилди. Айнан шу куни ҳаво ҳарорати +44,1 даражагача кўтарилди. Бу 1983 йилда ўрнатилган +43,3 даражали рекордни янгилади.