Ўз фаолиятини бошлаган teleradio.uz – TV ва FM станцияларидан ҳоли бўлган интернет тармоғидаги мустақил телерадиодастурлар лойиҳасидир.

Тeleradio.uz - диёримиз миллий интернет журналистикасининг навбатдаги ютуғидир. On-line оммавий ахборот воситасининг асосий мақсади интернет тармоғида веб-сайт орқали тезкор ва холис ахборотларни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчиликга энг сара, ранг-баранг ва манзур шаклда етказиб боришдан иборатдир.

Тeleradio.uz - энг сара кинофильмлар, мусиқий-кўнгилочар дастурлар, тезкор хабар ва воқеалар, ранг-баранг лойиҳалар мажмуидир.

Тeleradio.uz - электрон ОАВ бўлиб, маънавий - маърифий, ижтимоий - иқтисодий, оммабоп - кўнгилочар йўналишлардаги дастурлар билан фуқароларимиз, айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишга кўмаклашувчи ижодий таҳририятдир.
Тeleradio.uz дастурларини ўзбек тилида кеча-кундуз узлуксиз вақт режимида дунё бўйлаб кузатиб боринг!