Тошкентдаги Турин политехника университети абитуриентларидан бири Ҳамиджон Эгамов кириш имтиҳонларида максимал 100 балл тўплашга муваффақ бўлди. Бу мазкур ўқув даргоҳида қайд этилган биринчи ҳолат. Бу ҳақида Газета.uz хабар берди

Тест синовлари 27 июнь куниАндижонда (Фарғона водийси абитурентлари учун) ва 11-12 июль кунлари Тошкентда (бошқа ҳудудларда яшовчи абитуриентлар учун) бўлиб ўтди. Қабул бўлимига  1033 киши ҳужжат топширишди. Бир ўринга 2,9 киши даъвогарлик қилди. (Таққослаш учун ўтган йили бир ўринга 2,7 киши талабгор бўлган).

Тест синовларининг ўтказилишини назорат қилиш 8 кишидан иборат Италия вакиллари зиммасига юклатилди. 

Тошкентдаги Турин политехника университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 апрелдаги фармони асосида таъсис этилган. Шу йилнинг ўзида у илк талабаларини қабул қилган. 2013 йилда олий ўқув юртида магистратура бўлими очилган.