Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётига қилинган ҳужум Туркияда қайта тергов қилинади. Бу ҳақда Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Берат Албайрак маълум қилди. Ҳужум оқибатида самолёт учувчиси Олег Пешков ҳалок бўлганди. 

"Ўйлайманки, Россия самолёти билан юз берган воқеа қайта тергов қилинади", деб айтди у.

Унинг таъкидлашича, қайта тергов Туркиянинг Улудерга 2011 йилда берган авиазарбасига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Ўшанда авиазарба оқибатида 34 нафар киши ҳалок бўлганди.

Аввалроқ Туркия ҳукумати Су-24’ни уриб туширган учувчи мустақил қарор қабул қилганини маълум қилганди.