Туркияда Диний ишлар идорасининг камида 620 нафар ходими давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумон қилиниб, ишдан олинган. Бу ҳақда ТНТ хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, бу кишилар Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадорлиги аниқланган. Бундан олдинроқ, идоранинг хориждаги 492 нафар ходими лавозимидан четлатилганди ва энди ишдан айрилган уламолар сони 1112 нафарни ташкил қилмоқда.

16 июлга ўтар кечаси Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида ҳарбийлар давлат тўнтаришига уринишни амалга оширишди. 16 июль тонгида исён бостирилди.

Тартибсизликлар вақтида тинч аҳоли вакилларидан 246 киши ҳалок бўлган ва 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳалок бўлган ва жароҳатланган исёнчиларнинг ҳисоби келтирилмаган.