“Уйда ёлғиз” фильмидаги ёвуз Марв роли орқали танилган актёр Дэниел Стерн ўз уйида ўргимчакни кўриб, ўзининг афсонавий қичқириғини такрорлади. Бу ҳақида Hollywood Reporter нашри маълум қилди

“Дам олиш кунида мени эски “дўстим” йўқлади”, - дея изоҳ берди Стерн. 

Актёр ўргимчак солинган челакни қоғоз билан ёпиб, уни тўнтариб қўйди. 

“Келинг, энди унинг ичига назар соламиз”, - дейди у камерага катта ўргимчакни кўрсатиб. “Худди кинодагидек, шундай эмасми?”, - дея кулди Стерн ўзига хос бўлган даҳшатли қичқириқ билан. 

“Уйда ёлғиз” фильмидаги тарантул саҳнаси ҳақиқий бўлган, бу қичқириқ студияда ёзилмаган. 

“Мен фильм ижодкорларидан “қичқириғим тарантулни чўчитиб юбормайдими” дея сўраганимда, улар менга ўргимчакларнинг эшитмаслигини айтишди. Мен бу фильмга жуда содиқ бўлганман ва ҳар бир ижроимнинг ҳаққоний чиқишини истаганман”, - дейди актёр.