2016 йилнинг 1-ярим йиллигида «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқариш фаолиятининг прогноз кўрсатгичлари бажарилиши таъминланган. Соҳа бўйича товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 100,2 фоизни ташкил этди. 23 млрд. кВт·соат ҳажмда электр энергияси, ҳамда 4 млн. Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилди.

Ўзбекистон президентининг 2015 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги ПҚ-2458-сонли Қарорига мувофиқ, жамият томонидан 23та янги йирик инвестиция лойиҳаларини модернизация ва қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Жорий йилда 5та энергетика объектларининг ишга туширилиши мўлжалланмоқда.