Буюк Британиянинг Sotheby's аукцион уйи The Beatles гуруҳи солисти Жон Леннонга тегишли бўлган Austin Princess лимузини савдосини ўтказади. Бу ҳақда Daily Record хабар бермоқда.

Автомобиль 1956 йилда Буюк Британияда ишлаб чиқарилган. 1971 йилда мусиқачи томонидан сотиб олинган. Машина Леннон томонидан имзоланган оригинал ҳужжат билан бирга сотилади.

Лимузин мусиқачи буюртмасига кўра беш дона самолёт ўриндиғи билан жиҳозланган. Ушбу машинада у рафиқаси Йоко Оно билан бирга 1972 йилда Imagine фильмида суратга тушган.

Савдо 7 сентябрда Лондонда бўлиб ўтади. Машинанинг бошланғич баҳоси 250 минг фунт стерлинг. Тушган маблағнинг бир қисми хайрия ишларига сарфланади.