АҚШнинг RC-135V ҳарбий самолёти яна Россиянинг Калининград шаҳрига максимал даражада яқинлашди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, разветка самолёти бўлган 64-14844 борт рақамли RC-135V Болтиқ денгизи томонидан Россия чегарасига 10 минг метргача яқинлашган. Британиянинг Милденхолл авиабазасидан «сайрга чиққан» самолёт Шимолий денгиз, Дания ва Болтиқ денгизининг жанубий қисми бўйлаб парвоз қилган.

Парвознинг нима мақсадда амалга оширилгани аниқ эмас. Катта эҳтимол билан бу АҚШ Россиянинг «қитиғини келтириш» учун қилган навбатдаги «юриш»...