1000 нафардан ортиқ америкалик машҳурлар АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан бўлган Дональ Трампнинг номзодига қарши кампания бошлашди. Бу ҳақда Policy.Mic портали хабар бермоқда.

Сайт машҳурларнинг мактуби билан танишиб чиққан. Унда таниқли намоёндалар Трамп томонидан илгари сурилаётган “нафратга тўла ғояни қўллаб-қувватламасликларини” билдириб ўтишган.

Маълум бўлишича, мактубда номлари келтирилган машҳур шахслар орасида актёрлар Марк Руффало, Оливия Уайлд, Жулианна Мур, Мег Райан, режиссёр Майкл Манн, мусиқачи Моби ва бошқалар бор.