Америкалик юк машинасида Пенсильвания штатидаги Питтсбург шаҳрида жойлашган Федерал қидирувлар бюроси бўлимининг хизмат автотураргоҳи ҳудудига кириш дарвозасини бузиб кирди. RT’нинг маълум қилишича, юк машинаси рулида огайолик Томас Росс исмли эркак бўлган.

У бундан аввал бир нечта чорраҳаларни қизил чироққа босиб ўтган. Полиция машинани тўхтатмоқчи бўлганда, ҳайдовчи бомба портлатиши билан таҳдид қила бошлаган.

Самосвал кўринишидаги юк машинаси тезликни ошириб, ФҚБ биноси томонга бурилиб, дарвозага келиб урилган. Машина зарбадан ҳавога кўтарилиб кетган ва чироқ устунига бориб урилган. Воқеа оқибатида ҳайдовчининг ўзи жабрланган, у миясидан жароҳат олган.

Машинада портловчи моддалар аниқланмаган. Россга полиция тақибидан қочиш, машинани хавфли бошқариш, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳамда минг долларлик давлат мулкига зиён етказиш бўйича айбловлар қўйилди.